Қўшма корхона иш бошлади
  • 03 Июнь 2015

Қўшма корхона иш бошлади

“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида “Avtosanoat-Landi Renzo” қўшма корхонаси фаолият бошлади. Бу ерда автомобиллар учун газ редукторлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Умумий қиймати 800 минг АҚШ долларилик ушбу лойиҳа “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси ҳамда Италиянинг “Landirenzo” компанияси ҳамкорлигида амалга оширилди.
— Мавжуд технологияларимиз ёрдамида йилига 20 минг дона эҳтиёт қисм тайёрлаш имкониятига эгамиз, — дейди корхонанинг маркетинг ва савдо бўлими бошлиғи Анвар Бобоев. — Жорий йил охиригача қувватлар ўзлаштирилиб, уч сменали иш тартибига ўтамиз. Маҳсулотларимиз ички бозордан ташқари, чет эллик ҳамкорларга ҳам етказиб берилади. Шунингдек, Маҳаллийлаштириш дастури доирасида редукторларнинг барча деталларини шу ернинг ўзида тайёрлаш бўйича истиқболли лойиҳалар устида ишлаяпмиз. Бу эса қўшимча иш ўринлари яратилиши ва валюта тежалишига ҳам хизмат қилади.


Азамат  ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn