Экспорт имкониятлари кенгайди
Версия для печати
  • 02 Июнь 2015

Экспорт имкониятлари кенгайди

Китоб туманидаги “Боғизар Варганза” боғдорчилик фермер хўжалигида вакуумли технология асосида ишлайдиган музлаткич фойдаланишга топширилиши ҳисобига 700 тонна маҳсулотни узоқ муддат сақлаш ва экспорт қилиш имконияти яратилди.

Айни пайтда хўжалик тасарруфидаги 5 гектар майдонда ток, 10 гектар ерда гилос парваришланмоқда. Шунингдек, “Голден” навли олма ҳамда “Супер лето” навли олхўри дарахтларидан мўл ҳосил олинаяпти. Эътиборлиси, маҳсулотни чет эллик харидорларга етказиб бериш тўғридан-тўғри хўжаликнинг ўзида амалга оширилаётир. 
— Ўтган йили қўшни мамлакатларга қарийб 15 тонна узум экспорт қилдик, — дейди фермер хўжалиги иш юритувчиси Раҳматилло Қўйчиев. — Бунинг учун мева-сабзавот сақлаш омборхонаси модернизация қилиниб, эски музлаткичлар вакуумли технологияларга алмаштирилди. Шунингдек, ташқи бозорга чиқариладиган маҳсулотлар учун пластмасса идишлар тайёрлашни ҳам йўлга қўйдик. Бунинг учун 250 миллион сўм сарфланди.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn