Мураккаб технологик жараён
Версия для печати
  • 02 Июнь 2015

Мураккаб технологик жараён

Яхлит ишлаб чиқариш тизимини ташкил этиш — ўта мураккаб жараён. Бунинг учун малакали мутахассислар, молиявий кўмак, муттасил изланиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдалана билиш талаб этилади.

Тадбиркор Элмурод Ибодуллаев бунинг уддасидан чиқа олди. Унинг ташаббуси билан Урганч шаҳрида мато тўқиш ҳамда бежирим либослар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Ферузбек — Беҳрузбек сервис” масъулияти чекланган жамияти фаолияти йўлга қўйилди.
Лойиҳа қиймати 200 минг АҚШ долларилик корхонада энг замонавий технологиялар асосида йилига 300 минг дона трикотаж маҳсулотлари тайёрлаш имконияти яратилди. Ҳозир бу ерда пахта толасидан сифатли, жаҳон стандартларига мос 20 турдан ортиқ кийим-кечаклар ишлаб чиқарилмоқда. Қисқа вақт мобайнида жамоа томонидан 40 минг дона маҳсулот тайёрланиб, савдога қўйилди. Келгусида либосларнинг 80 фоизини экспортга йўналтириш кўзда тутилмоқда.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn