Бино мустаҳкамлиги ортади
  • 02 Июнь 2015

Бино мустаҳкамлиги ортади

Ғиждувон туманидаги “Уста Раҳмат” хусусий корхонаси деворбоп қурилиш материалининг янги турига буюртма олди.

— “Колонна” деб номланган ушбу маҳсулотнинг бир донаси 18 та пишиқ ғишт ўрнини босади, — дейди лойиҳа ташаббускори, ёш тадбиркор Жасур Аҳмедов. — Нархи эса 35 фоиз арзон. Биласиз, девор тиклашда ҳар тўрт метрга арматурали устун қўйилади. Бу жараёнда кўп меҳнат ва харажат талаб қилиниб, боз устига, деворнинг кўриниши ҳам “бузилади”. “Колонна” эса арматурали устун ўрнини босиб, икки ён деворни боғлаб турувчи восита вазифасини ўтайди. Ундан фойдаланилганда, девор пишиқ ва мустаҳкам бўлади, кўринишига ҳам путур етмайди.
Корхонада иш жараёни хорижнинг замонавий ускуналари асосида яримавтоматлаштирилган ҳолда кечади. Бу ерда ойига ўртача ўттиз мингтагача турли ҳажмдаги шлакоблоклар тайёрланмоқда. Яқинда пишиқ ғишт ўлчамидаги шлакоблок, вакуумли тизимга эга плита каби қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn