Анъанавийларидан фарқ қилади
  • 28 Май 2015

Анъанавийларидан фарқ қилади

Кегейли туманида тадбиркор Алатдин Байназаров саъй-ҳаракати билан кунига 50 минг дона пишиқ ғишт ишлаб чиқариш қувватига эга корхона фаолияти йўлга қўйилди. Лойиҳа қиймати 280 миллион сўмлик ушбу корхона энг илғор технологиялар билан жиҳозланган.

— Бизда деворбоп материал тайёрлаш жараёни анъанавий усуллардан тубдан фарқ қилади, — дейди “Халқобод Инвест” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А. Байназаров. — Яъни махсус технология ёрдамида лой ичида юзага келадиган ғоваклар пресслаш жараёнида батамом бартараф этилади. Бу ғишт пишиқ-пухталигини янада оширишга хизмат қилади.
Айтиш жоизки, 22 нафар киши доимий иш билан таъминланган мазкур корхонада дастлабки 500 минг дона ғишт қурилиш ташкилотларига етказиб берилди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn