Корхона қуввати ортди
  • 26 Май 2015

Корхона қуввати ортди

Зафаробод туманидаги нон ва нон маҳсулотлари тайёрлашга ихтисослаштирилган “Омондарё тўлқини” масъулияти чекланган жамиятида кенг кўламли модернизациялаш лойиҳаси рўёбга чиқарилди.

Пировардида маҳсулот сифати яхшиланиши баробарида ишлаб чиқариш қуввати ҳам сезиларли даражада ортди. Бундан ташқари, ўндан зиёд қўшимча иш ўринлари яратилди.
Ҳозир корхона жамоаси ҳудуддаги савдо шохобчаларидан ташқари, 12 та мактабгача таълим муассасасини ҳам нон ва макарон маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn