Корхона қошида корхона
  • 21 Май 2015

Корхона қошида корхона

Пастдарғом туманидаги “Бека Чарос” корхонасида 40 киши меҳнат қилади. Улар томонидан тайёрланаётган тўқимачилик маҳсулотлари — катталар ва болалар учун кийим-кечаклар, кўрпа-ёстиқ жилдлари ички бозорда ўз ўрнини топиб улгурган.

Яқинда мазкур тадбиркорлик тузилмаси мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. Натижада “Гўзалкент текст” деб номланган янги тикувчилик корхонасига асос солинди.
— “Бека Чарос”да амалиёт ўтаган 11 нафар коллеж битирувчисини ишга қабул қилдик, — дейди корхона раҳбари Гулбека Қўчқорова. — Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун банкнинг молиявий кўмагидан фойдаландик. Хорижнинг энг илғор тикувчилик дастгоҳлари ёрдамида бежирим либослар тайёрлашни йўлга қўйганимиз муваффақиятларимиз омили бўлмоқда.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn