Йирик ҳажмдаги буюртма
  • 20 Май 2015

Йирик ҳажмдаги буюртма

Зангиота туманилик тадбиркор Шавкат Аъзамов дунёнинг 10 дан ортиқ мамлакатларида ўтказилган кўргазмаларда муваффақиятли қатнашиб, катта тажриба орттирган.
Бугун у раҳбарлик қилаётган “Takro Оsiyo” корхонасида тайёрланаётган кийим-кечаклар тўлалигича хорижга сотилаётгани эса янада эътиборлидир.

— Либос танлашда харидорлар биринчи галда унинг сифати ва замонавийлигига эътибор қаратишади, — дейди тадбиркор. — Шу боис мутахассисларимиз ҳар бир туркумдаги кийим-кечак дизайни устида астойдил бош қотиришади. Бу борадаги изланишларимиз туфайли қисқа фурсатда катталар ва болалар учун тикилаётган либосларимиз тури 300 дан ошди. Хитой ва Европа давлатларидан келтирилган замонавий дастгоҳ ҳамда ускуналар чеварларимиз мушкулини осон қилаяпти.
Корхонанинг 140 кишилик жамоаси ўтган йили экспортда янги маррани забт этди. Улар ташқи бозорга 1 миллион долларлик маҳсулот чиқаришди.


Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn