Ҳудудий дастур самараси
  • 20 Май 2015

Ҳудудий дастур самараси

Наманган шаҳрида саноат салоҳиятини оширишни кўзда тутган ҳудудий дастурга мувофиқ, жорий йилнинг тўрт ойи давомида 30 та лойиҳа амалга оширилди.

Жумладан, янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, мавжуд корхоналарни модернизациялаш ишларига 2 миллиард 990 миллион сўмликдан зиёд инвестиция йўналтирилиб, 249 та қўшимча иш ўрни яратилди.
Ана шундай лойиҳалардан бири “Наманган асл гофро” масъулияти чекланган жамиятида рўёбга чиқарилди. Бу ерда 240 миллион сўм сармоя эвазига хориждан келтирилган технология ёрдамида истеъмол молларини қадоқлаш учун мўлжалланган гофрокартон қутилар тайёрлаш йўлга қўйилди. Эътиборли жиҳати, бундай қутилар дизайни буюртмачи талаби асосида амалга оширилади.
 — Иккиламчи хом ашёдан тайёрлаётган маҳсулотларимизга харидор кўпаймоқда, — дейди жамият раҳбари Собиржон Тўраев. — Буни, жумладан, ойига 20-25 тонна ёки 40 миллион сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқараётганимизда ҳам кўриш мумкин.


Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn