Ортиқча харажатга чек қўйилди
  • 14 Май 2015

Ортиқча харажатга чек қўйилди

“Косон дон маҳсулотлари қабул қилиш” масъулияти чекланган жамиятининг “Fузор ун” филиалида йилига 1700 тонна иккиламчи маҳсулот — дон чиқиндисини  қайта ишлаш йўлга қўйилди. Янги технологик линия туфайли 65 миллион сўмлик сарф-харажатлар тежаб қолинадиган бўлди.

—Илгари дон чиқиндиси қайта ишлаш учун Косон туманига жўнатиларди, — дейди филиал раҳбари Боймурод Бердиев. — Янги цех фойдаланишга топширилгач, бу каби оворагарчиликларга барҳам берилди. Қашқадарё вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури асосида амалга оширилган лойиҳа рўёби учун 412 миллион сўм йўналтирилди. Ҳозир бу ерда кунига 25 тоннагача озуқа тайёрланиб, ҳудуддаги чорвачилик хўжаликларига етказиб берилмоқда.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn