Ёш ҳунарманд хориждан буюртма олди
  • 14 Май 2015

Ёш ҳунарманд хориждан буюртма олди

Бухоро тумани марказида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган Маржона Соҳибова хориждан тушган дастлабки буюртмани қисқа муддатда бажарди.

— Галаосиё шаҳарчасида Андижон вилоятидаги “Javohir real favorit”  масъулияти чекланган жамиятининг филиалини очиб, ўнта иш ўрни яратганмиз, — дейди М. Соҳибова. — Аёллар кийимлари, рақс ва байрам либослари, турли пардалар тикиш билан машғулмиз. Бизнинг камзул ва сумкаларимизга чет элликлар алоҳида қизиқиш билдиришаяпти. Чунки уларнинг дизайни ўзига хос. Миллий нафосат кўзга яққол ташланади. Қолаверса, қадимий усулда ҳамда қўл меҳнати билан тайёрлангани боис қадри ҳам анча баланд. Яқинда хорижлик буюртмачиларга салкам беш минг АҚШ долларилик ана шундай буюмларни етказиб бердик.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn