Диэлектрик қурилма ижобий натижа берди
  • 12 Май 2015

Диэлектрик қурилма ижобий натижа берди

Бухоро муҳандислик-технология институти олимлари томонидан яратилган диэлектрик уруғ саралагич “Ромитанпахтатозалаш”, “Бухородонмаҳсулотлари”, “Когондонмаҳсулотлари” корхоналарида синовдан ўтказилганида, кутилган ижобий натижалар олинди.

Мазкур янги қурилма электр энергиясини нисбатан кам сарфлайди. Саралаш сифати эса юқори. Шунингдек, у нафақат тукли, балки туксиз чигитга ҳам мўлжалланган. “Электрон-ион” технологияси асосида ишловчи бу технологияда юзага келадиган электромагнит майдони таъсирида уруғнинг унувчанлик хусусияти ҳам ошади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, айни пайтда мамлакатимиздаги 12 та корхонада мазкур диэлектрик уруғ саралагич хизматидан фойдаланилмоқда.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn