Ҳар соҳада талаб бор
  • 12 Май 2015

Ҳар соҳада талаб бор

Гулистон шаҳридаги “Металлург ГТТМЗ” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланаётган бўр хом ашёсидан қурилиш соҳасида кенг фойдаланилади. Масалан, сувли эмульсиянинг 90 фоизи, сувоқ материалининг эса 70 фоизи бўрдан таркиб топади. Муҳими, жамият томонидан ушбу маҳсулот турининг маҳаллийлаштирилиши туфайли ҳудуддаги қурилиш ашёлари тайёрловчиларга катта қулайлик яратилди.

— Мазкур лойиҳани банкнинг 200 миллион сўмлик  кредити эвазига амалга оширдик, — дейди жамият раҳбари Худойберди Бадалов. — Натижада энг илғор технология асосида чиқитсиз ишлайдиган мўъжаз завод бунёд этдик. Яъни бу замонавий тегирмон кунига 10 тоннагача маҳсулот тайёрлаш қувватига эга бўлиб, оҳактошни деярли юз фоиз бўрга айлантириб беради.


Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn