Сақлаш муддати узайтирилди
  • 12 Май 2015

Сақлаш муддати узайтирилди

Қибрай туманидаги “Bio-sut” қўшма корхонасида тайёрланаётган сут маҳсулотлари сақлаш муддатларини ҳеч қандай қўшимча ва кимёвий аралашмаларсиз 3 кундан 7 кунгача узайтиришга эришилди.

Бу мавжуд технологиялар ҳамда қадоқлаш тизими босқичма-босқич модернизация қилингани самарасидир. Чунончи, Германия ва Италиядан янги ишлаб чиқариш линиялари олиб келинди. Шу билан бирга, юқори сифатли қадоқлаш материаллари, ингредиентлар ҳам хорижлик шериклар томонидан етказиб берилмоқда.
— Яқинда корхонамиз ўзининг қирқинчи турдаги маҳсулотини истеъмолчиларга тақдим қилди, — дейди жамоа раҳбари М. Арипов. — Улар орасида оддий сут ва қатиқдан тортиб, қаттиқ ҳамда юмшоқ пишлоқларгача бор. Янги ўзлаштирилган сариёғ ва паст ҳароратда пастеризациялаш орқали қадоқланаётган табиий сутлар ҳам харидорларга манзур бўлаяпти. Айтиш жоизки, мазкур янгиликлар туфайли қўшимча цех ҳамда бўлинмалар фаолияти йўлга қўйилиб, уларда 60 дан ортиқ ёшларнинг бандлиги таъминланди.


Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn