Шўрланишнинг олдини олади
  • 12 Май 2015

Шўрланишнинг олдини олади

Амударё туманидаги “Хаматов Умрбой” масъулияти чекланган жамиятида тупроқ унумдорлигини оширишга хизмат қиладиган “Хлорелла-2” биоўғитини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

— У минтақамизда фаолият кўрсатаётган фермерларга маъқул келмоқда, — дейди тадбиркор Умрбой Хаматов. — Негаки, таркиби оқсил, ёғ, азот, кальций, магний каби фаол моддалар билан бойитилган ушбу биоқўшилма юқори ҳосил олишни кафолатлайди. У қўлланилганда, ўсимлик нисбатан сувни кам талаб қилади. Шу билан бирга, минерал ўғитлар сарфи ҳам 25 фоизгача қисқаради. Тупроқда гумус миқдори сезиларли даражада ортади. Асосийси, Оролбўйи шароитида у шўрланишга қарши самарали восита ҳисобланади. Эътиборлиси, тажриба-синов жараёнида “Хлорелла-2” қўлланилганда, ҳосилдорлик гектарига ўртача 2,7 центнер ошиши кузатилди.


Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn