Фойдали минераллар билан бойитилади
  • 04 Май 2015

Фойдали минераллар билан бойитилади

Нукус шаҳрида фаолият юритаётган “Табиий ичимликлар” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланаётган чанқовбосди шарбатлар харидорларга манзур бўлмоқда.

— Банк кредити эвазига хориждан компьютерлаштирилган технологик линия келтириб ўрнатдик, — дейди масъулияти чекланган жамият раҳбари Абдуғани Ибраимов. — Унинг ўзига хос жиҳати шундаки, маҳсулотлар учун ишлатиладиган сув олти босқичда тозаланади, яъни механик, қумли, ионли, кумушли, кўмирли ва мембранали фильтрлаш жараёнларидан ўтказилиб, турли фойдали минераллар билан бойитилади.
Айтиш жоизки, корхонада муқим иш ўрнига эга бўлган 12 нафар ёш меҳнати билан ойига ўртача 50 миллион сўмлик қадоқланган маҳсулот ишлаб чиқарилиб, буюртмачиларга етказиб берилаётир.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn