Ноёб хом ашё
  • 02 Май 2015

Ноёб хом ашё

Навбаҳор туманидаги “Bentonite” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари иссиқликка чидамли гель кукуни тайёрлашни ўзлаштирдилар.

Қайд этиш керакки, саноат корхоналари учун ўта зарур ҳисобланган ушбу хом ашё шу пайтга қадар юртимизга четдан келтириларди. Ўтган қисқа даврда жамият ходимлари буюртмачиларга 600 тоннага яқин ана шу турдаги маҳсулотни етказиб берди.
Бугунги кунга келиб, “Bentonite”да ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури 16 тага етди. Улар, айниқса, нефть-газ, тиббиёт, кимё, дори-дармон, қурилиш, озиқ-овқат, косметика соҳаларида кенг қўлланилади.
— Бентонит кукунлари  ўта ноёб минераллар сирасига киради, —  дейди мазкур жамият
бош технологи Таймас Мадатов. —  Тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, юртимизда катта ҳажмда бентонит захираси мавжуд. Айни пайтда маҳсулотларимиз экспортга йўналтирилмоқда.
100 киши меҳнат қилаётган жамоа жорий йилнинг ўтган даврида мамлакатимиздаги бир қатор саноат корхоналарининг 739 миллион сўмлик буюртмаларини бажарди.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn