Мустаҳкамлиги ошди
  • 02 Май 2015

Мустаҳкамлиги ошди

Гулистон туманилик ёш тадбиркор Умиджон Қаҳҳоров раҳбарлик қилаётган “Умиджон кўҳна Шарқ” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланаётган блок ғиштлар енгил ва пишиқлиги ҳамда сиртининг текислиги билан турдошларидан фарқ қилади.

Гап шундаки, ушбу қурилиш материали учун одатдагидан фарқли равишда ишлов берилган тошлардан фойдаланиш йўлга қўйилди. Натижада тайёр маҳсулотда ғоваклар пайдо бўлмаслигига эришилди. Шунингдек, қолипдан чиққан ғиштларни ўз намига димлаб қуритиш орқали уларнинг мустаҳкамлигини ошириш усули ҳам яхши самара бермоқда.
— Ўтган йили “Ёш тадбиркор — юртга мададкор” танловининг республика босқичида иштирок этиб, имтиёзли кредит олиш имкониятига эга бўлдим, — дейди Умиджон. — Ҳозир ушбу маблағ эвазига замонавий технологияни жорий қилиш ҳаракатидамиз. Айни пайтда эса кунига минг донадан зиёд ғишт ишлаб чиқараяпмиз.
Эътиборлиси, бу ерда тайёрланаётган маҳсулотнинг асосий қисми намунали лойиҳалардаги уй-жой қурилишига етказиб берилаяпти.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Саноат салоҳияти кўзгуси Ноёб хом ашё »