Кафолатли даромад
  • 22 Апрель 2015

Кафолатли даромад

Мутахассисларнинг таъкидлашича, интенсив технологиялар асосида парваришланадиган мевазорларнинг ҳар гектаридан 20-30 йил давомида 50 тоннагача ҳосил олиш мумкин.

Буни чуқур англаган Гурлан туманидаги “Эрка Жуманияз” фермер хўжалиги жамоаси 8 гектар майдонда ана шундай усулда боғ барпо этди. Ҳозир бу ерда олма, ўрик, шафтоли, олхўри, нок каби 11 турдаги, 3 минг 700 тупдан ортиқ кўчат парвариш қилинмоқда.
— Бундай боғлар тез мевага кириши ҳамда ҳосилдорлиги юқорилиги билан бизга жуда маъқул келди, — дейди хўжалик раҳбари Озод Жуманиязов. — Қолаверса, дарахтлар катта жойни эгалламаслиги боис кўпроқ кўчат ўтқаздик. Уларга ишлов бериш ҳам қулай. Кўп сув талаб қилмайди. Қуёш нури тушиши ва ҳаво айланиши яхши бўлгани туфайли боғ қатор ораларида полиз маҳсулотлари ҳам етиштираяпмиз. Бу эса ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, мўмай даромад олишимизга замин яратмоқда. Айтиш керакки, бугунги кунга қадар вилоятда 220 гектарга яқин майдонда интенсив боғлар бунёд этилди.


Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn