Мобиль алоқа тизимида яна бир қулайлик
  • 17 Апрель 2015

Мобиль алоқа тизимида яна бир қулайлик

Тошкент шаҳри ва вилоятида Ўзбекистон мобиль алоқа миллий оператори — “UZMOBILE” томонидан GSM тармоғи ишга туширилди. Бу янгилик мобиль алоқа бозорида янада фаол иштирок этиш, юқори тезликда маълумот узатишнинг замонавий технологияларини жорий қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, абонентларга сифатли ва арзон хизматлар кўрсатишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 12 февралдаги “Мобиль алоқа миллий оператори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлди. Пировардида юртимизда GSM стандартида хизмат кўрсатадиган мобиль алоқа операторлари сони тўрттага етди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу икки ҳудудда қирқта савдо офисининг фаолияти йўлга қўйилиб, мижозлар учун ҳар томонлама қулай тариф режалари, хизмат турлари таклиф этилмоқда. Келгусида эса мазкур йўналишдаги ишлар миқёси янада кенгайтирилади.

М. ҚОСИМОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn