Ташқи бозорда ҳам талаб катта
  • 11 Апрель 2015

Ташқи бозорда ҳам талаб катта

Сайхунобод туманидаги “Сайхунобод Зафар чарм” кичик корхонасида қайта ишланган чармдан нафақат пойабзал тайёрлаш, балки мебелсозликда ҳам кенг фойдаланиш мумкин.

Шу боис ушбу кичик бизнес субъекти маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун яримтайёр маҳсулот етказиб берувчи ишончли  ҳамкорга айланди.
Айтиш лозимки, бундай муваффақият терига ишлов бериш жараёни юқори технология ёрдамида амалга оширилаётгани билан бевосита боғлиқ. Хусусан, хом ашёни яримтайёр маҳсулот ҳолига келтириш учун йигирмага яқин кимёвий препарат қўлланилиши чармнинг ҳар жиҳатдан пишиқ бўлишини таъминлайди. Айни чоғда корхонада ойига 3,5 минг дона терига ана шундай усулда ишлов берилмоқда.
— Ҳозир чармларни рангли қилиб чиқариш ҳаракатидамиз, — дейди корхона иш юритувчиси Орзиқул Қаюмов. — Бундай маҳсулотга нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам талаб катта. Шу боис экспортга алоҳида эътибор қаратмоқчимиз.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn