Фермер ва тадқиқотчи шартнома имзолади
  • 11 Апрель 2015

Фермер ва тадқиқотчи шартнома имзолади

Баҳромжон Дадамирзаев Наманган муҳандислик-технология институтининг магистратура босқичида таҳсил олади. “Муқобил энергия технологиялари” мавзуида илмий изланиш олиб бораётган ёш тадқиқотчи яқинда ўз ишланмасини амалиётга татбиқ этиш юзасидан биринчи шартномани имзолади.

У яратган кичик ГЭС қурилмаси ёрдамида соатига бир киловатт электр энергияси ҳосил қилиш мумкин. Унинг ишлаши учун ариқ суви ҳам кифоя. Яқинда вилоятда ўтказилган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар кўргазмасида мазкур лойиҳа Учқўрғон туманидаги “Нозимбой-Нодирбек” фермер хўжалиги жамоасини қизиқтириб қолди. Тадқиқотчи ва хўжалик ўртасида тузилган  шартномага мувофиқ, тез кунларда фермер дала шийпони яқинида миниГЭС ўрнатилади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn