Оилавий тадбиркорлик баракаси
  • 11 Апрель 2015

Оилавий тадбиркорлик баракаси

Кейинги йилларда нафақат шаҳарлар, балки қишлоқларда ҳам бино ва иншоотлар, хиёбонлар атрофига йўлак қопламалари ётқизиш урфга айланиб бормоқда.

Чимбойлик Қ. Жамуратов оилавий тадбиркорликни йўлга қўяётганида, ана шу жиҳатларни ҳисобга олди. Банкнинг 40 миллион сўмлик кредити йўналтирилган мазкур лойиҳа рўёби натижасида олти турдаги брусчатка тайёрлаш ўзлаштирилди.
— 26 миллион сўмлик қурилиш ашёларини тумандаги бунёдкорлик жамоаларига етказиб бердик, — дейди тадбиркор. — Бугунги кунга келиб эса, буюртмачиларимиз сафи янада кенгайиб бормоқда.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn