Сайёҳлар учун сервис хизмати
Версия для печати
  • 10 Апрель 2015

Сайёҳлар учун сервис хизмати

Ромитан тумани марказида 40 ўринли “Темур Плаза” меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди. Бу ерда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун сифатли сервис хизмати йўлга қўйилган.

Қолаверса, чет эллик меҳмонларни туман ҳудудидаги бир қатор зиёратгоҳлар билан яқиндан таништириш ҳамда уларнинг мамлакатимиз ҳақидаги тасаввурларини янада бойитиш мақсадида меҳмонхона қошида бир қатор сайёҳлик йўналишлари ташкил қилинди.
“Ўзбектуризм” Миллий компанияси Бухоро минтақавий бўлимидан олинган маълумотларга кўра, айни пайтда вилоятдаги меҳмонхоналар сони 82 тага етди. Сайёҳларга 1500 нафардан зиёд киши хизмат қилмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn