Инновация лойиҳалари ва амалий ҳамкорлик
  • 09 Апрель 2015

Инновация лойиҳалари ва амалий ҳамкорлик

Мамлакатимизда тадқиқотчилар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида доимий ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилгани иқтисодиётимизнинг барча тармоғини босқичма-босқич модернизация қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айниқса, Президентимизнинг 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада дастуриламал вазифасини ўтаяпти. Ушбу ҳужжат ижроси доирасида инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасини ўтказиш анъанага айланди. 
Термиз давлат университетида ана шу тадбирга тайёргарлик доирасида ҳудудий ярмарка ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг бир қатор илмий тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари олимлари ва иқтидорли талабалари томонидан яратилган турли ишланма ҳамда қурилмалар намойиш қилинди.
Ярмаркада намойиш этилган сайёҳлик объектларининг электрон харитаси, нефть қувурлари коррозиясининг олдини оладиган воситалар, электр таъминоти қурилмаларини самарали бошқарадиган трансформаторлар каби 150 га яқин инновацион лойиҳалар ташриф буюрганлар эътиборини тортди. Тадбир доирасида вилоятдаги кўплаб фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик тузилмалари илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш юзасидан бир қатор шартномалар имзолашди.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn