Жиззахда яна бир саноат корхонаси
  • 08 Апрель 2015

Жиззахда яна бир саноат корхонаси

Жиззахда енгил саноат корхоналари сони яна биттага кўпайди. Вилоят марказида фаолият бошлаган “Нозину капитал сервис” масъулияти чекланган жамиятида бир пайтнинг ўзида мато тўқиш ва ундан кийим-кечак ишлаб чиқариш имконияти юзага келди.

— Хориждан замонавий тикув ҳамда тўқув дастгоҳлари келтириб ўрнатдик, — дейди жамият раҳбари Бахтиёр Неъматов. — Бунинг учун банкнинг 400 миллион сўмлик молиявий кўмагидан ҳам фойдаландик. Ўтган қисқа фурсатда буюртмачиларимизга
50 миллион сўмликдан зиёд трикотаж маҳсулотларининг дастлабки туркумини етказиб бердик.
Йил охирига қадар мазкур корхонанинг иккинчи навбатини ҳам ишга тушириш режалаштирилмоқда. Ўшанда бу ерда меҳнат қилаётганлар сони 100 нафарга етади.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn