Кредит асосида хизмат кўрсатилади
  • 08 Апрель 2015

Кредит асосида хизмат кўрсатилади

Сирдарё туманидаги “Акфа плюс сифат” кичик корхонасида ишлаб чиқариш самарали йўлга қўйилгани боис банкдан олинган кредит ўз муддатида қайтарилди.

Бинобарин, бу ерда биргина ўтган йили бир ярим минг квадрат метр ҳажмдаги эшик ва ойнаванд деразалар тайёрланиб, жойига ўрнатиб берилди. Буюртмачилар кўпайишида эса ушбу қурилиш материалларининг сифати юқорилиги муҳим омил бўлаяпти. Айни чоғда корхона усталари намунали лойиҳалар асосидаги тураржойлар қурилиши ҳамда таълим муассасалари таъмирида ҳам фаол иштирок этмоқда.
— Яқинда мижозларимизга кредит асосида ҳам хизмат кўрсатишни жорий қилмоқчимиз, — дейди жамоа раҳбари Расул Эибов. — Яъни бунда бизга буюртма берган фуқаролар қарзларини бўлиб-бўлиб тўлаб бориш имкониятига эга бўладилар.
Ҳозир “Акфа плюс сифат”да мебелсозлик йўналишини йўлга қўйиш ҳаракати бормоқда. Бунинг учун эса банкдан яна 200 миллион сўмлик кредит олиш мўлжалланаяпти.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn