Дастурнинг дастлабки самараси
  • 07 Апрель 2015

Дастурнинг дастлабки самараси

“Erkatoy-Bolajon” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури иккитага кўпайиб, 10 та қўшимча иш ўрни яратилди. Бу Бухоро шаҳридаги болалар оёқ кийимлари тайёрлашга ихтисослаштирилган мазкур корхона фаолиятини кенгайтиришга қаратилган бизнес-режа рўёби билан боғлиқ.

Лойиҳа банк муассасаси томонидан қўллаб-қувватланиб, 120 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди. Натижада бу ерда янги дизайндаги болаларбоп пойабзаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, ҳудудни 2014 — 2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ, бултур 411 лойиҳани амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан 73,4 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn