Маҳсулот таннархини арзонлаштиради
  • 07 Апрель 2015

Маҳсулот таннархини арзонлаштиради

Поп туманининг Маданият қишлоғида мева-сабзавотни қайта ишлашга ихтисослаштирилган “Чоркесаринвест” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.

Ушбу корхонада кунига ўртача 2 тоннадан зиёд олма, ўрик, олхўри ҳамда сабзавотни қайта ишлаб, қадоқлаш мумкин. Ҳозирги кунгача 20 кишидан иборат меҳнат жамоаси шакллантирилди.
— Хом ашёни ҳудуддаги фермер ва деҳқон хўжаликларидан қабул қилиб олишни режалаштирганмиз, — дейди жамият раҳбари Абдумуҳаммад Дўстматов. — Тез орада корхонамиз қошида барпо этилган боғ ҳосилга киради. Бу эса технологик линиянинг барқарор ишлашини таъминлабгина қолмасдан, маҳсулотларимиз таннархини арзонлаштириш имконини ҳам беради.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn