Замонавий технологик линия ишга туширилди
  • 07 Апрель 2015

Замонавий технологик линия ишга туширилди

Яқин вақтгача Сурхон воҳасидаги савдо шохобчаларига музқаймоқлар, асосан, пойтахт ва қўшни вилоятлардан келтириларди.

Термиз шаҳридаги “Саиджон — Муҳаммаджон музқаймоқлари” МЧЖ жамоаси янги лойиҳани амалга оширишда масаланинг шу жиҳатига эътибор қаратди ва бу ерда кунига 10 тоннадан зиёд 30 турдаги музқаймоқ ишлаб чиқариш қувватига эга технологик линия ишга туширилди.
— Бунинг учун банкнинг 1 миллион 200 минг АҚШ долларилик кредит маблағидан самарали фойдаландик, — дейди корхона раҳбари Ўрол Сатторов. — Туман марказларида эса улгуржи савдо шохобчаларини ташкил этиш ҳисобига 100 дан зиёд иш ўринлари яратилди.
Айни пайтда ушбу жамоа қандолатчилик маҳсулотлари тайёрлашга мўлжалланган яна бир линия хариди учун 250 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя йўналтирмоқда. Бу режа амалга ошиши билан қўшимча иш ўринлари яратилиши баробарида, 15 турдаги ширинлик ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn