Лизинг асосида бизнес бошлади
  • 07 Апрель 2015

Лизинг асосида бизнес бошлади

Лизинг имкониятлари тадбиркорлар учун кўплаб қулайликлар туғдиради. Аввало, бадал учун дастгоҳларнинг ўзи кафолатга қўйилади. Қолаверса, қарзни қисқа муддатда қайтариш талаб қилинмайди.

Аксинча, тадбиркор ўз даромадини чамалаб, лизинг ташкилоти билан келишган ҳолда фаолият олиб боради.
Нукус туманилик Тозагул Сапарниязовага ана шу жиҳатлар маъқул келиб, Саманбай қишлоғида замонавий новвойхона фаолиятини йўлга қўйди. Оилавий тадбиркорлик асосида ташкил этилган ушбу “Рустам Собиров” корхонасига хориждан лизинг асосида энг илғор ускуна ва жиҳозлар келтириб ўрнатилди.
— Муҳими, оиламиз аъзоларининг барчаси иш билан банд, — дейди тадбиркор аёл. — Ҳозир ойига 30 миллион сўмлик бир неча турдаги қолипли нон ишлаб чиқариб, буюртмачиларга етказиб бераяпмиз.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn