Қўшимча қувват, самарали фаолият
  • 06 Апрель 2015

Қўшимча қувват, самарали фаолият

Ички ва ташқи бозордаги талабни чуқур ўрганиш кичик бизнес субъектларига янги бизнес лойиҳаларини рўёбга чиқариш имконини беради. Буни Бухоро шаҳридаги “Тола ипак текстиль” масъулияти чекланган жамияти фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

Бу ерда енгил саноат тизимида харидоргир саналган ўндан зиёд турдаги пишиқ матолар тайёрланади. 2011 йилда банкдан олинган 650 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағи эвазига ўз фаолиятини йўлга қўйган корхонада айни пайтда ишлаб чиқариш жараёнини модернизациялаш тадбирлари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Чунончи, жорий йилнинг дастлабки чорагида бу ерда яна бир бизнес лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. Яъни замонавий технологик ускуна харид қилиниб, корхона фаолияти қўшимча қувватлар ҳисобига кенгайтирилди. Натижада ўндан зиёд иш ўрни юзага келди. “Тола ипак текстиль”да ҳозир қирқ нафардан зиёд ишчи-ходим меҳнат қилаяпти.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn