Илғор технология афзаллиги
  • 06 Апрель 2015

Илғор технология афзаллиги

Термиз шаҳридаги “Интер Силк Про” қўшма корхонаси йилига 600 тоннадан зиёд пиллани қайта ишлаш қувватига эга. 400 киши меҳнат қилаётган ушбу ишлаб чиқариш субъектида яқинда янги бизнес-режа амалга оширилиши билан яна 24 та иш ўрни яратилди.

— 110 минг АҚШ доллари миқдоридаги сармоя эвазига ҳаётга татбиқ этилган мазкур лойиҳа бир қатор янги имкониятларни юзага келтирди, — дейди қўшма корхона раҳбари Олимжон Жумаев. — Масалан, шу пайтга қадар ипакдан калава ип тайёрлаш жараёнида ҳосил бўладиган чиқит ташлаб юбориларди. Эндиликда эса илғор технология ёрдамида ушбу иккиламчи хом ашёдан момиқ ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Бундай маҳсулотга юртимиздаги енгил саноат корхоналарида талаб юқори.


Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn