Кўп хусусиятли ёқилғи
  • 02 Апрель 2015

Кўп хусусиятли ёқилғи

Амударёлик тадбиркор Гулмирза Аллаберганов кўмир кукунидан донадор брикет тайёрлашга ихтисослаштирилган “Манғит Аму брикет” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини йўлга қўйди.

— Одатда, кўмир кукунини ташлаб юбориш ҳолати тез-тез учрайди, — дейди у. — Шундан келиб чиқиб, интернетдан ана шу иккиламчи хом ашёдан фойдаланиш технологиясини ўргандим. Туманимиздаги бўш турган бинони таъмирлаб, фаолиятимизни бошладик. Банкнинг молиявий ёрдами билан хориждан брикет тайёрлайдиган илғор технологик ускуналарни келтириб ўрнатдик.
Айтиш жоизки, бу ерда ишлаб чиқарилаётган кўмир брикет яхши иссиқлик бериши, сақлаш ва ташишда қулайлиги ҳамда фойдаланилганда чиқитга чиқмаслиги билан кўпчиликка манзур бўлмоқда.


Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn