Бир миллиард сўмлик лойиҳа
  • 02 Апрель 2015

Бир миллиард сўмлик лойиҳа

 

 

 

Ғаллаороллик тадбиркор Лайло Маматқулова раҳбарлик қилаётган “Элдорадо класс” хусусий корхонаси фаолияти янада кенгаядиган бўлди.
Айтиш керакки, айни пайтда “Ширин дунё” ёрлиғи остида савдога чиқарилаётган турли -ширинликлар ички бозорда аллақачон ўз харидорларини топган.
Эндиликда жамоа хизмат кўрсатиш тармоғини ҳам ташкил қилиш ҳаракатида. Бунинг учун бир миллиард сўмлик сармоя йўналтирилмоқда. Айни пайтда корхона қошида қўш қаватли бино қурилаяпти. Тез орада бу ерда савдо мажмуи ҳамда турли тантана ва маросимлар ўтказишга мўлжалланган зал ҳам иш бошлайди.


Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Жаҳон стандарти Кўп хусусиятли ёқилғи »