Сурхон воҳаси саноати тобора ривожланмоқда
  • 02 Апрель 2015

Сурхон воҳаси саноати тобора ривожланмоқда

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 1438 та саноат корхонаси фаолият юритмоқда. Ўтган йили улар томонидан 1421,6 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Бу аҳоли жон бошига 609,2 минг сўмлик саноат маҳсулоти тайёрланди, деганидир. Таъкидлаш керакки, бундай юксак натижаларга 2009 — 2014 йиллар давомида бир қатор йирик корхоналар ишга туширилгани туфайли эришилди. Термиз шаҳридаги йилига 4,2 миллион дона шифер ишлаб чиқарадиган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Гранд шифер”, ҳар йили 2500 тонна калава ип тайёрлаш қувватига эга “Shindong Spinning Termez” Ўзбекистон — Корея қўшма корхоналари, йилига 10 миллион дона инъекция шаклидаги дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Ново Фарм” қўшма корхонаси, йилига 4 миллион чинни идиш ишлаб чиқариш ўзлаштирилган “Сурхон — Термиз чинни” масъулияти чекланган жамияти, йилига 25 минг жуфт эркаклар пойабзали ва 500 минг дона -тикув-трикотаж маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга “Камазул — Сайдил” масъулияти чекланган жамияти ана шулар жумласидандир. Айниқса, Жарқўрғон туманида йилига бир миллион дона тикув ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятига эга “Чароғон текстиль” масъулияти чекланган жамияти фойдаланишга топширилгач, қишлоқ жойларда яшаётган 200 нафар ҳунарманд хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.
Кўриниб турибдики, Сурхон воҳасида саноат соҳаси тобора ривожланмоқда. Бу эса иқтисодиётимизнинг барқарор юқори суръатларда тараққий этиши, халқимиз турмуш фаровонлиги янада ошишига хизмат қилаётир.


Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Наманган томонларда Жаҳон стандарти »