Сурхон чинниси: сифатли ва бежирим
  • 31 Март 2015

Сурхон чинниси: сифатли ва бежирим

Сурхондарё вилояти марказида чинни буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган янги корхона фойдаланишга топширилди. Термизликларга ўзига хос байрам совғаси бўлган ушбу “Surxon Termiz сhinni” корхонасини бунёд этиш учун 7 миллиард 400 миллион сўмлик кредит маблағидан самарали фойдаланилди.

— Хорижнинг турдош маҳсулотлари билан бемалол рақобатлаша оладиган чинни буюмларимиз ўз сифати ва нархининг нисбатан арзонлиги туфайли харидорлар эътиборига тушишига ишонамиз, — дейди корхона ижрочи директори Рустам Неъматуллаев. — Айни пайтда цехларимизда йилига 8 миллион донагача маҳсулот тайёрлаш имконияти мавжуд. Мазкур лойиҳани амалга ошириш орқали
150 кишини доимий иш билан таъминлашга эришдик.

 

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Шомурот ШАРАПОВ
олган суратлар.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn