Мандарин дарахтидан илк ҳосил
  • 28 Март 2015

Мандарин дарахтидан илк ҳосил

Китоб туманида яшовчи Муродилла Сафаров маҳаллий иқлим шароитимизда апельсин ва мандарин дарахтини ўстириш ҳамда ундан мўл ҳосил етиштириш мумкинлигини амалда исботлади.

— Изланишларим давомида “Нега лимон ўсган жойда апельсин ёки мандарин парваришлаш мумкин эмас?” деган саволни ўзимга кўп марта берганман, — дейди у. — Ахир барчаси цитрус мевалар оиласига мансуб-ку?! Дастлаб лимон кўчатларига ана шу икки турдаги мева дарахти қаламчаларини пайванд қилдим. Уринишларим бесамар кетмади. Биринчи йили ёш ниҳоллар алоҳида парваришланиб, кейин иссиқхонага кўчириб ўтқазилди. Бу ерда плёнка остида ўстирилган апельсин ва мандарин кўчатлари лимонга нисбатан совуққа анча чидамли бўлиб, яхши ривожланмоқда. Бизнинг шароитимизда ҳар бир дарахтдан 200 килограммгача ҳосил олиш мумкин экан. Тажрибадан яна шу нарса аниқ бўлдики, юртимизнинг ўзига хос об-ҳавоси бундай меваларнинг таъмига ҳам ижобий таъсир ўтказаркан. Яъни улар четдан келтирилаётганларига қараганда анча мазали.
Боғбон ўз иссиқхонасида ҳар йили 300-400 туп апельсин ва мандарин кўчатлари етиштириб, аҳолига етказиб беришни ҳам йўлга қўйган.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn