Янги агрофирмалар иш бошлади
  • 26 Март 2015

Янги агрофирмалар иш бошлади

Қашқадарё вилоятининг барча туманида махсус агрофирмалар ташкил этилди. Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва истеъмол бозорини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга кўмаклашадиган ушбу тадбиркорлик тузилмалари деҳқончилик, боғдорчилик ҳамда чорвачилик билан шуғулланувчи хонадонларга уруғлик, кўчат, наслдор чорва моллари етказиб бериш билан шуғулланади.

— Лойиҳамиз мамлакатимиз аҳолисининг томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган, — дейди АТ “Агробанк” вакили Салоҳиддин Ботиров. — Муассасамиз томонидан жорий йилда ушбу мақсадлар учун 48 миллиард 900 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Мазкур маблағнинг 13,1 миллиард сўми сабзавот ва кўчат етиштириш билан шуғулланадиган томорқа хўжаликлари, 35,8 миллиард сўми чорвачилик, паррандачилик, асаларичиликка ихтисослаштирилган шахсий ёрдамчи хўжаликлар фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади.
Эътиборлиси, янги агрофирмалар шахсий ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган маҳсулотларни шартнома асосида қабул қилиб, экспорт бўйича уларга яқиндан амалий ёрдам ҳам кўрсатади. Шу мақсадда агрофирмаларни махсус совитиш ускуналари, қайта ишлаш цехларини зарур юк ташиш транспортлари билан таъминлашга алоҳида аҳамият қаратилаяпти.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn