Маҳсулот тури 25 тага етди
  • 25 Март 2015

Маҳсулот тури 25 тага етди

Пенопласт биноларнинг ташқи кўринишини пардозлашда кенг қўлланилади. Бу қурилиш ашёси фойдаланишда қулайлиги ва узоқ муддат сифатини йўқотмаслиги билан ажралиб туради.

Урганч шаҳрида тадбиркор Дилшод Йўлдошев ташаббуси билан иш бошлаган “Хоразм арт интер траде” МЧЖда ҳудуд эҳтиёжидан келиб чиқиб, ана шундай маҳсулот ишлаб чиқаришга киришилди. Бу лойиҳани амалга ошириш учун банкнинг 700 миллион сўмлик кредити ва корхона маблағи йўналтирилди. Хорижнинг замонавий технологиялари ўрнатилгач, бу ерда 8 турдаги пенопласт маҳсулотлари билан бир қаторда, 9 турдаги бўёқ ва гипс ашёси ҳам тайёрлаш йўлга қўйилди. Шу билан бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури 25 тага етди.
Ўтган қисқа муддатда жамоа томонидан 600 миллион сўмлик маҳсулот тайёрланиб, қурилиш объектларига етказиб берилди.  Корхона жамоаси йил охиригача 3 минг тонна бўёқ, 6 минг тонна гипс ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn