Янги лойиҳа, янги имконият
  • 24 Март 2015

Янги лойиҳа, янги имконият

Гулистон шаҳрида “Neo cotton” масъулияти чекланган жамияти умумий қиймати 7,5 миллиард сўмга тенг бўлган лойиҳани амалга оширди. Муҳими, бу ерда тайёрланадиган тўқимачилик маҳсулотларининг 80 фоизи экспортга чиқарилади.

Ишлаб чиқариш жараёни Италиядан келтирилган энг сўнгги русумдаги ускуналар воситасида йўлга қўйилганлиги ана шу мақсаднинг амалга ошишини кафолатлайди. Илғор технологиялар ёрдамида, айтайлик, аёллар, эркаклар, болалар пайпоқларини тўқиш баробарида, уларни мавсумий қилиб тайёрлаш имкони ҳам мавжуд. Ўз навбатида, компьютер дастури асосида маҳсулотга турли безак ва ёзувлар тушириш мумкин.
— Цехимизнинг ишлаб чиқариш қуввати юқори, — дейди жамият раҳбари Санжар Худойберганов. — Масалан, битта ускуна кунига 250 жуфт пайпоқ тўқий олади. Ишимиз сифати ва самарадорлигини юксалтириш мақсадида уларни бошқарадиган ходимларимизнинг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратдик. Лойиҳа рўёбга чиқарилиши билан 35 та иш ўрни яратилди. 

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn