Импорт ўрнини босадиган маҳсулот
  • 19 Март 2015

Импорт ўрнини босадиган маҳсулот

Наманган туманидаги “Turbo plast plus” МЧЖда тиббий таҳлиллар ўтказишда фойдаланиладиган, стерилланган бир марталик идишчалар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Ушбу лойиҳа рўёби учун 147 миллион сўм сармоя сарфланди. Айни пайтда бу ерда ойига 500 минг донагача импорт ўрнини босадиган маҳсулот тайёрлаш имкони юзага келди. Эҳтиёждан ортган маҳсулотлар эса экспортга йўналтирилади.

Айтиш лозимки, туман саноат салоҳиятини юксалтириш дастурига асосан, жорий йилда 18 та лойиҳа амалга оширилаяпти. Уларни ҳаётга татбиқ этиш учун 59,2 миллиард сўмлик инвестиция йўналтирилади.

 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn