Модернизация туфайли тежамкорликка эришилди
  • 13 Март 2015

Модернизация туфайли тежамкорликка эришилди

Бекобод шаҳридаги “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятининг халқ истеъмоли моллари тайёрлаш цехида чет эл молия муассасалари ҳамкорлигида кенг кўламли модернизациялаш тадбирлари амалга оширилди. Хусусан, қолиплаш ускуналарига автоматлаштирилган компрессор агрегатлари ўрнатилди.

Улар ускуналарнинг бир меъёрда, ўта аниқликда ишлашини таъминлабгина қолмай, энергия ресурсларини юқори даражада тежаш имконини ҳам бермоқда.
Энг муҳими, маҳсулот ҳажми ва турини кўпайтиришнинг янги имкониятлари юзага келди. Цех жамоаси жорий йилнинг илк ойида 3 миллиард
838 миллион сўмлик маҳсулот тайёрлаб, ички ва ташқи бозорда сотишга муваффақ бўлгани ана шу технологик янгиланишлар самарасидир.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn