Энергияни тежайдиган замонавий технология
  • 10 Март 2015

Энергияни тежайдиган замонавий технология

“Бакери продукт Бухара” масъулияти чекланган жамиятида нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳа амалга оширилди.
— Биз харид қилган замонавий технологик линия соатига атиги 2,5 киловатт электр энергия сарфлайди, — дейди Бухоро шаҳрилик тадбиркор Анвар Ражабов. — Унда қирқ дақиқа ичида 162 та қолипли нон пишириш мумкин. Бундан ташқари, замонавий печда ўндан зиёд турдаги пишириқлар тайёрлаш имконияти мавжуд. Мазкур бизнес лойиҳани рўёбга чиқаришимизда банкнинг 90 миллион сўмлик кредит маблағи қўл келди.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn