Товарларни маркалашнинг янги тартиби
  • 09 Март 2015

Товарларни маркалашнинг янги тартиби

Давлат божхона қўмитаси томонидан “Товарларни маркалашнинг янги тартиби: махсус идентификация белгилари” мавзуида анжуман ўтказилди.

Тадбирда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари самарали фаолият кўрсатиши ва улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда контрабанда товарларини келтириш ва сотишнинг олдини олишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилиб, салмоқли натижаларга эришилаётгани қайд этилди. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Унга кўра, мажбурий маркировка қилинадиган ва четдан келтириладиган товарлар рўйхатига 14 турдаги маиший техникалар киритилган. Рўйхатга янги истеъмол товарлари қўшилса, шу кундан бошлаб, ушбу турдаги маҳсулотларни 180 кун муддатда маркировка қилмаган ҳолда сотишга рухсат берилади.
Идентификация белгилари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан Давлат божхона қўмитаси маблағлари ҳисобига тайёрланаётгани ҳамда истеъмол товарларини маркировка қилиш учун ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларидан тўлов олинмаслиги алоҳида таъкидланди. Муҳими, то-варларнинг маркаланиши таннархнинг ошишига олиб келмайди.
Анжуманда ушбу йўналишда амалга ошириладиган истиқболдаги муҳим вазифалар хусусида ҳам маълумотлар берилди.


Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn