Мураккаб технологик жараён
  • 24 Февраль 2015

Мураккаб технологик жараён

Шиша маҳсулотлари тайёрлаш — ўта мураккаб жараён. Негаки, таркиби кварц, доломит, натрий сульфат ва кальцийлаштирилган содадан иборат аралашма 1500 даража иссиқликда қайнатилгачгина, кутилган хом ашё ҳосил бўлади.

Хўжайли туманидаги “Каракалпак стеклотара” масъулияти чекланган жамияти Оролбўйи минтақасида шиша идишлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган ягона корхонадир. Шу сабабли унинг маҳсулотларига талаб катта.
— Қарийб 400 миллион сўмлик таъмирлаш ишларидан сўнг корхонамизда қатор янгиланишлар рўй берди, — дейди бош муҳандис Матқурбон Аллабергенов. — Хорижнинг илғор технологик ускуналари йилига 10 миллион донагача турли сиғимдаги шиша идишлар тайёрлаш қувватига эга.
Эътиборлиси, 130 кишилик жамоа сўнгги ўн тўрт ой давомида буюртмачиларга 5 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот етказиб беришга эришди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn