Талаб ва таклиф уйғунлиги
  • 24 Февраль 2015

Талаб ва таклиф уйғунлиги

Наманган шаҳридаги “Намметаллстандарт” масъулияти чекланган жамиятида 15 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади. Яқинда бу ерда Маҳаллийлаштириш дастури асосида тўғри чокли ҳамда қиррали металл қувурлар тайёрлаш ҳам ўзлаштирилди.

Айтиш керакки, корхонанинг импорт ўрнини босувчи маҳсулотларига ички бозорда талаб ортиб бормоқда. Таклиф ҳажми ҳам шунга яраша ўсаяпти. Жумладан, ўтган йилнинг ўзида 2108 тонна ёки 6 миллиард
146,8 миллион сўмлик металл қувурлар тайёрланиб, буюртмачиларга жўнатилди. Бу олдинги йилдагига нисбатан 7 фоиз кўпдир.
Умуман, вилоятдаги саноат корхоналарида Маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилган лойиҳалар туфайли 2014 йили 47,4 миллиард сўмлик қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 9,5 миллион АҚШ долларига тенг валюта тежаб қолинди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn