Биноларга кўрк бағишлайди
  • 24 Февраль 2015

Биноларга кўрк бағишлайди

Гипсокартон — бино ва тураржойларга ўзгача кўрк бағишлайдиган пардозлаш воситаси. Қолаверса, у фойдаланиш учун қулайлиги билан ажралиб туради.

“Кармана гипс маҳсулотлари” қўшма корхонаси ана шу қурилиш ашёсини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Айни пайтда бу ерда кунига 70 тонна гипс ҳамда беш турдаги гипсокартон тайёрланиб, унинг бир қисми экспорт қилинаяпти.
— Деворбоп материалларимиз сифатини чет эллик ҳамкорларимиз ҳам юқори баҳолашмоқда, — дейди корхона бош муҳандиси Хуршид Тўхтаев. — Негаки, бизда фойдаланилаётган хом ашё — гипс оппоқ ранги билан фарқланиб туради. Ҳудудимиздаги конлардан олинаётган мазкур бебаҳо хом ашё дунёнинг бошқа жойида учрамайди.
Корхона мутасаддилари ушбу қурилиш воситасига бўлган талабнинг ўсиб боришини ҳисобга олиб, жорий йилда ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш ҳаракатида. Шу мақсадда 720 минг АҚШ доллари миқдоридаги  сармоя эвазига замонавий технологик ускуналар келтирилмоқда. Мазкур лойиҳа амалга оширилиши билан корхона қуввати уч баробар ортади.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn