Иш жараёни компьютер хотирасига киритилади
  • 18 Февраль 2015

Иш жараёни компьютер хотирасига киритилади

Навоий кон-металлургия комбинатида мавжуд юк ташиш транспортларига навигация технологияларини жорий этиш орқали иш самарадорлигини оширишга эришилмоқда.

Эътиборлиси, мазкур тизим сунъий йўлдош радиотўлқинлари орқали объект координатларини юқори даражада аниқлаш ва компьютер хотирасида сақлаш имконини бераяпти. Шунингдек, конни қазиб олиш ҳамда рудаларни қайта ишлаш цехларига ташишда юзага келадиган баъзи муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда бир қатор қулайликлар яратмоқда.
— Биргина “Мурунтов” конида кунига олтмишдан ортиқ қудратли транспорт воситалари хизматидан фойдаланилади, — дейди кон бошқармаси бош муҳандиси вазифасини бажарувчи Жасурбек Исматов. — Уларнинг ҳаракатланиши, ёнилғи сарфи ва қанча юк ташиши электрон маълумотлар кўринишида компьютер хотирасига киритилади. Бу эса иш жараёнини доимий равишда таҳлил қилиб боришимизда асқатмоқда. Қолаверса, ёнилғи-мойлаш материалларини ҳам тежашга муваффақ бўлаяпмиз.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn