Экспортчи корхоналар сафи кенгаймоқда
  • 18 Февраль 2015

Экспортчи корхоналар сафи кенгаймоқда

Наманган шаҳридаги “Люкс плюс сервис” масъулияти чекланган жамиятида “Vakkoni” савдо белгиси остида тайёрланаётган 30 турдаги болалар ва катталар костюм-шимлари ташқи бозорда ҳам харидоргир.

Икки йилдирки, мазкур кичик бизнес субъекти хориждаги улгуржи буюртмачиларга маҳсулот етказиб бермоқда. Хусусан, ўтган йили бу ерда 204,2 минг АҚШ долларилик экспорт амалиёти бажарилди. Эришилган натижа 2013 йилдагига нисбатан икки ярим баробар кўп бўлиб, бу наманганлик чеварлар тайёрлаган бежирим либосларнинг сифати ва дизайни чет эллик харидорларга ҳам манзур бўлаётганидан далолатдир.
Эътиборлиси, бу сингари корхоналар саъй-ҳаракати билан вилоят экспорт салоҳияти муттасил ортиб бораётир. Жумладан, якунланган йилнинг ўзида 146,2 миллион АҚШ долларилик маҳсулот ташқи бозорга чиқарилиб, олдинги йилдагига нисбатан 30 фоиз ўсишга эришилди. Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган корхоналар сони эса 36 тага кўпайиб, 148 тага етди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn